Дортмунднинг «Боруссия» клуби ярим ҳимоячиси Юлиан Брандт фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
La Gazzetta dello Sport нашрининг хабарига кўра, 29 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга «Ювентус» қизиқиш билдирмоқда. Турин клуби германиялик футболчини текинга қўлга киритиш вариантини кўриб чиқмоқда, чунки у ёзда эркин агентга айланади. Аввалроқ «арилар» раҳбарияти маълум қилганидек, ўйинчининг шартномаси 2026 йилнинг 30 июнида якунига этади ва томонлар ҳамкорликни давом эттирмасликка қарор қилишган.
Юлиан Брандт 2019 йилда «Байер»дан 25 миллион евро эвазига «Боруссия»га ўтган эди. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи барча турнирларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.













