«Болонья» ҳужумчиси Сантьяго Кастро Италиянинг топ-клубига кўчиб ўтиши мумкин.
il Resto del Carlino нашрининг хабарига кўра, 21 ёшли форвардни ўз сафига қўшиб олишга «Ювентус» қизиқиш билдирмоқда. Агар жамоага манфаатли таклиф тушса, «Болонья» аргентиналик футболчини сотиш вариантини кўриб чиқишга тайёр.
Сантьяго Кастро 2024 йилда «Велес»дан 13 миллион евро эвазига «Болонья»га ўтган эди. Унинг амалдаги шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумчи барча турнирларда 41 та ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Кастронинг трансфер қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.













