Кириш Регистрация

"Барселона"нинг Шешко трансфери бўйича позицияси маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Бир муддат аввал «Барселона» клуби «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Беньямин Шешкони сотиб олишга қизиқиш билдирган эди.

Mundo Deportivo нашрининг хабарига кўра, ҳозирда Каталония клуби словениялик форварднинг трансферини амалга ошириш бўйича ҳаракат қилишни режалаштирмаяпти. «Кўк-анорранглилар» футболчига бўлган аввалги қизиқишларини қайта тиклаш ниятида эмаслар.

Беньямин Шешко 2025 йилда «РБ Лейпциг»дан 76 миллион евро эвазига «Манчестер Юнайтед»га ўтган эди. Унинг «қизил иблислар» билан шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумчи Манчестер клуби сафида барча турнирларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 08:54, 26.03.2026.
Ўқилди: 1482 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик