"Атлетико Мадрид" ҳимоячиси Маркос Льоренте келажак режалари билан ўртоқлашди.
31 ёшли футболчининг "матрасчилар" билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ўрталарида тугайди.
"Фаолиятимни "Атлетико"да якунламоқчиман. Бу ерда узоқроқ қолишни истайман ва умид қиламанки, шартномани узайтириш борасида келишиб оламиз.
Клубда ўзимни яхши ҳис қиляпман", деди кўп қиррали ҳимоячи.













