Кириш Регистрация

Ханси Флик ва «Барселона» ўртасидаги музокараларнинг янги босқичи қачон бошланиши маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» жамоа бош мураббийи Ханс-Дитер Флик билан янги шартнома масаласини муҳокама қилади.

Журналист Рохер Торельо берган маълумотларга кўра, германиялик мутахассиснинг манфаатларини ҳимоя қилувчи агент Пини Захави икки ҳафтадан сўнг «кўк-анорранглилар» билан музокара ўтказиш учун Барселонага ташриф буюради. 61 ёшли мураббийнинг каталонияликлар билан амалдаги келишуви 2027 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.

Яқинда «Барселона» президенти Жоан Лапорта Флик билан шартнома 2028 йилгача узайтирилган деб ҳисоблаш мумкинлигини айтган бўлса-да, келишув ҳали расман имзоланмаган. Мураббийнинг яқинлари эса эҳтиёткорликни сақлаб туришибди — истиқболдаги ҳамкорликнинг айрим деталлари ҳали келишиб олиниши керак.

Киритилди: 12:04, 26.03.2026.
Ўқилди: 510 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик