Кириш Регистрация

«Атлетико» афсонаси яна бир мавсум клубда қоладиган бўлди

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Коке «Атлетико»даги фаолиятини давом эттиради.

Mundo Deportivo нашрининг маълумотларига кўра, 34 ёшли футболчининг «матрасчилар» билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган эди. Бироқ келишувдаги шартномани 2026/27 йилги мавсум учун автоматик тарзда узайтириш банди ишга тушди, шу сабабли хавбек кейинги мавсумда ҳам Мадрид клуби шарафини ҳимоя қилади.

Коке «Атлетико» тарбияланувчиси ҳисобланади ва бутун фаолияти давомида «матрасчилар» сафида тўп суриб келмоқда. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи мадридликлар таркибида барча турнирларда 44 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига иккита гол ва учта голли узатмани ёздириб қўйди. Transfermarkt портали Кокенинг бозор қийматини 6 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 12:08, 26.03.2026.
Ўқилди: 523 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик