Кириш Регистрация

Каземиро «Манчестер Юнайтед»дан кейин қаерда ўйнашни исташи маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед»ни тарк этиши кутилаётган бразилиялик таянч ярим ҳимоячиси Каземиро фаолиятини Европада давом эттирмоқчи. Бу ҳақда ESPN журналистлари хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотларига кўра, 34 ёшли хавбек Европанинг кучли бешлик чемпионатларидан бирига ўтишга тайёр. Агар Каземиро ўзига мос вариант топа олмаса, у ҳолда АҚШ (МЛС) ёки Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин. Ушбу мамлакат клублари юлдуз футболчини ўз сафларига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

Бразилиялик футболчининг «қизил иблислар» билан амалдаги шартномаси жорий мавсум якунида ниҳоясига етади. Ярим ҳимоячи 2022 йилнинг ёзидан буён манкунианликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Киритилди: 12:35, 26.03.2026.
Ўқилди: 812 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик