Кириш Регистрация

Маркиньос «ПСЖ»дан кейинги режаларини очиқлади

Баҳо:
+ | -

Франциянинг «ПСЖ» клуби марказий ҳимоячиси Маркиньос келажакда ватанига қайтиш истаги борлигини маълум қилди.

«Парижликлар билан амалдаги келишувим бор. Шартнома яна икки йилга мўлжалланган. Кейинчалик нима бўлишини вақт кўрсатади. Мен Бразилия чемпионатига қайтишни хоҳлайман. «Коринтианс»га ўтиш мен учун қизиқарли. Ушбу клуб менга катта футболга йўл очган. Агар яна ушбу жамоа сафида майдонга тушсам, хурсанд бўлардим», — дея ҳимоячининг сўзларини келтиради UOL нашри.

Эслатиб ўтамиз, Маркиньос 2013 йилдан бери парижликлар шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Франция чемпионатининг жорий мавсумида 31 ёшли ҳимоячи 11 та учрашувда майдонга тушди ва самарали ҳаракатлар билан ажралиб турмади.

Киритилди: 12:45, 26.03.2026.
Ўқилди: 242 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик