Кириш Регистрация

«Интер» хорватиялик иқтидорни ўз сафига қўшиб олмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Комо» ярим ҳимоячиси Мартин Батурина клубини ўзгартириши мумкин.

Журналист Симоне Тоньининг маълумотларига кўра, хорватиялик футболчининг трансферига «Интер» қизиқиш билдирмоқда. Милан клуби анчадан бери 23 ёшли хавбекнинг ўйини ва ривожланишини кузатиб бормоқда.

Мартин Батурина 2025 йилда Загребнинг «Динамо» клубидан «Комо» сафига 18 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг шартномаси 2030 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи 25 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали Батуринанинг бозор қийматини 24 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 13:06, 26.03.2026.
Ўқилди: 339 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик