«Хоффенхайм» ҳужумчиси Фисник Асллани «Барселона»га ўтиши мумкин.
Diario SPORT нашрининг хабарига кўра, Каталония клуби 23 ёшли Косово терма жамоаси форвардини ёзги трансфер ойнасида ҳужум чизиғини кучайтириш учун потенциал номзод сифатида кўриб чиқмоқда. Шунингдек, футболчининг ўзи ҳам ижтимоий тармоқларда «Барселона» ва «Ньюкасл» ўртасидаги Чемпионлар лигаси 1/8 финал учрашувини томоша қилаётгани акс этган суратни жойлаштириб, «кўк-анорранглилар» сафига ўтиши ҳақидаги миш-мишларни авж олдирди. Аввалроқ Асллани Каталония клубида ўйнашни орзу қилишини таъкидлаган эди.
Фисник Асллани 2019 йилда «Унион»дан «Хоффенхайм» сафига эркин агент сифатида ўтган. Унинг шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумчи 28 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 8 та голли узатмани амалга оширди.













