Кириш Регистрация
16/09 00:30 Эльче 2-3 Реал Мадрид
16/09 15:00 Чонбук Моторс 2-1 Кашива Рейсол
16/09 15:00 Сеул 0-1 Персиб
16/09 17:15 Порт 1-2 Виссел Кобе
16/09 17:15 Конг-Виттел 1-1 Мельбурн Виктори
16/09 21:00 Холидия 0-0 Насаф
16/09 21:00 Ал-Ваҳда 3-2 Кувайт СК
16/09 21:00 Ан-Наҳда 1-1 Ат-Таъвун
16/09 21:00 Ал-Ҳуссайн 2-2 Ист Бенгал
16/09 22:00 Атлетико 4-0 Осасуна
16/09 22:00 Депортиво 0-1 Севилья
16/09 23:15 Ар-Райян 4-3 Ал-Файсалий
16/09 23:15 Аш-Шорта 1-0 Ас-Сийб
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг

Винисиусми ёки Ламин Ямал? «Атлетико» ҳимоячиси энг қийин рақибини айтди

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳимоячиси Маркос Льоренте энг қийин рақиблари ҳақида тўхталиб ўтди. Испаниялик футболчи ўз фикрини билдирар экан, «Реал» ва «Барселона» юлдузлари — Винисиус Жуниор ва Ламин Ямал ўртасида таққослаш ўтказди.

«Винисиусга қарши ўйнаганда, мен вазиятни камми-кўпми назорат қила оламан. Аммо Ламин билан боғлиқ вазиятда қийинчиликларга дуч келганман. Тўғрисини айтсам, ҳеч қайси вингер менга бунчалик муаммо туғдирмаган. Баъзида майдонда Ямални кўриб: «Яхшиямки, унга қарши ўйнашимга тўғри келмаяпти», деб ўйлаб қоламан. У менинг қанотимда ўйнамайди, лекин менимча, агар у менинг бевосита рақибим бўлганида, менга жуда қийин бўларди», — дея 31 ёшли футболчининг сўзларини келтиради Sport нашри.

Яқинда «Атлетико» Мадрид дербисида «Реал»га имкониятни бой берди (2:3). Ла Лиганинг навбатдаги турида Диего Симеоне шогирдлари «Барселона»га қарши баҳс олиб боришади — учрашув 4 апрель куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 13:52, 26.03.2026.
Ўқилди: 5595 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик