Кириш Регистрация

Родри «Реал»дан учралган мағлубият ҳақида: «Қизил карточка бўлмаганида, кейинги босқичга чиқардик»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» хавбеки Родри яқинда Чемпионлар лигаси 1/8 финалида Мадриднинг «Реал» клубидан учралган мағлубият ва мусобақани тарк этгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

Жамоалар 1/8 финал босқичида тўқнаш келишган эди. Биринчи ўйинда «қироллик клуби» ўз майдонида 3:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Жавоб учрашувида эса «шаҳарликлар» эрта бир киши кам бўлиб қолишди ва ўз уйларида яна имкониятни бой беришди — 1:2.

«Реал» — бу «Реал», жамоанинг Чемпионлар лигаси ўйинларига қайси ҳолатда етиб келишининг аҳамияти йўқ. Бироқ, ўйлашимча, агар қизил карточка бўлмаганида, биз вазиятни ўнглаб, кейинги босқичга чиқишимиз мумкин эди», — дея Родрининг сўзларини келтиради Испания ОАВлари.

Чемпионлар лигасининг 1/4 финалида Мадрид гранди «Бавария» билан тўқнаш келади — баҳслар 7 ва 15 апрель кунларига белгиланган.

Киритилди: 13:56, 26.03.2026.
Ўқилди: 689 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик