«Ливерпуль» клубининг собиқ ҳимоячиси Жейми Каррагер сўнгги йилларда «Челси»да юзага келган вазият борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Илгари «Челси»да мураббийлар шафқатсиз эдилар ва Чемпионлар лигасида ғолиб чиқишга интилардилар. Мухлислар эса «Тоттенхэм» ёки «Арсенал»да бўлгани каби узоқ муддатли лойиҳаларни эмас, балки ҳозирнинг ўзида ғалабаларни талаб қилишади. Ҳатто «Челси» Чемпионлар лигасига чиқа олмаган тақдирда ҳам, улар Европа лигаси, Англия кубоги ёки Лига кубоги каби бошқа совринларни ютиб олишарди. Ҳозир эса ҳамма нарса «қурилиш»га бориб тақалмоқда. Аммо «Челси» мухлислари тезкор муваффақият кутишмоқда!», — дея Каррагернинг сўзларини келтиради MatchDay Central.
Айни дамда «Челси» Англия чемпионати турнир жадвалида 31 турдан сўнг 48 очко жамғарган ҳолда олтинчи ўринни эгаллаб турибди.













