Кириш Регистрация
06/07 01:00 Бразилия 1-2 Норвегия
06/07 05:00 Мексика 2-3 Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания
07/07 05:00 АҚШ - Бельгия
07/07 21:00 Аргентина - Миср
08/07 01:00 Швейцария - Колумбия

ЖЧ—2026 да иштирок этадиган 5 та терма жамоа аъзолари АҚШ визаси учун гаров пули тўлашга мажбур бўлиши мумкин — The Athletic

Баҳо:
+ | -

АҚШ визасини олишдаги янги тартиблар FIFAни ташвишга солмоқда: эндиликда мусобақада қатнашадиган бешта давлат вакиллари мамлакатга кириш учун гаров пули тўлашларига тўғри келиши мумкин. Бу ҳақда The Athletic нашри хабар берди.

Муаммо АҚШнинг Visa Bond пилот дастури билан боғлиқ бўлиб, унга кўра 50 та давлат фуқаролари бизнес ёки туристик виза олишда 10 минг доллардан 15 минг долларгача гаров пули тўлаши шарт. Ушбу маблағ шахс виза муддати тугагунча мамлакатни тарк этса, қайтариб берилади. Мазкур рўйхатга ЖЧ—2026 йўлланмасини қўлга киритган Жазоир, Кабо-Верде, Сенегал ва Кот-д’Ивуар давлатлари киритилган бўлса, 2 апрелдан бошлаб ушбу қоидалар Тунис фуқаролари учун ҳам амал қила бошлайди.

Ҳозирча дастур матнида халқаро спорт мусобақалари иштирокчилари учун ҳеч қандай истисно кўзда тутилмаган. Шу сабабли, футбол федерациялари ўтган ой ўтказилган ЖЧ—2026 га тайёргарлик семинарларида ушбу масаладан жиддий хавотир билдиришган. FIFA эса Трамп маъмуриятини футболчилар, мураббийлар штаби, федерация раҳбарлари ва ҳомийларнинг асосий ходимлари учун истисно қилиши учун сўров тайёрламоқда.

FIFA ушбу терма жамоаларга юборилган расмий таклифномалар гаров пулини тўламаслик учун етарли асос бўлиб хизмат қилишини талаб қилмоқда. Тахминларга кўра, агар АҚШ расмийлари ён босса ҳам, бу енгиллик фақат терма жамоа аъзоларига тегишли бўлади. Футболчиларнинг яқинлари ва мухлислар эса барибир белгиланган миқдордаги гаров пулини тўлашга мажбур бўлишлари мумкин.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:04, 26.03.2026.
Ўқилди: 990 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Карло Анчелотти Бразилиянинг Норвегиядан мағлуб бўлиш сабабини тушунтирди [4353]

ЖЧ-2026. Бразилия - Норвегия - 1:2 (видеошарҳ) [3607]

Холанд жаҳон чемпионатида фақат бир европалик футболчи эриша олган натижани такрорлади [3364]

Opta суперкомпьютери ЖЧ 1/8 финалидаги Испания — Португалия баҳси фаворитини маълум қилди [2288]

ЖЧ-2026да сенсация: Холанднинг дубли Норвегияни чорак финалга олиб чиқди, Бразилия турнирни тарк этди [2217]

ЖЧ-2026: Бешта гол киритилган баҳсда Англия Мексикани мағлуб этиб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди (видеошарҳ) [2122]

ЖЧ-2026. Мексика — Англия учрашуви бошланиш вақти ўзгарди (таркиблар) [2069]

«Бавария» Винисиус бўйича сўров юборди [2040]

Холанднинг отаси «Реал» ҳақидаги гаплари билан кўпчиликни қизиқтириб қўйди [1785]

Холанд, Мбаппе ва Месси жаҳон чемпионатлари тарихидаги ноёб натижага эришди [1742]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик