Кириш Регистрация

"Челси" Камавингага харидор, бироқ футболчининг қатъий шарти бор

Баҳо:
+ | -

«Челси» клуби «Реал» ярим ҳимоячиси Эдуардо Камавингани ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

Chelsea Chronicle нашрининг маълумотларига кўра, агар Лондон клуби кейинги мавсум учун Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга кирита олмаса, француз футболчисининг трансфери борасидаги курашда жиддий қийинчиликларга дуч келиши мумкин. Хавбек фақат Чемпионлар лигасида иштирок этадиган жамоага қўшилишга тайёр. Бу футболчининг асосий шарти ҳисобланади.

Эдуардо Камавинга 2021 йилда «Ренн»дан 31 миллион евро эвазига «Реал»га ўтган эди. Унинг «қироллик клуби» билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи Мадрид клуби сафида барча турнирларда 34 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 18:45, 26.03.2026.
Ўқилди: 1148 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик