Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Назорат ўйини. «Динамо» «Бунёдкор»ни йирик ҳисобда мағлуб этди

Баҳо:
+ | -

Суперлигада юзага келган танаффусдан фойдаланиб, «Динамо» жамоаси бугун Тошкентда «Бунёдкор»га қарши майдонга тушди.

«Бунёдкор» футбол академияси майдонида ўтган баҳсда Вадим Абрамов шогирдлари Илёс Зейтуллаев мураббийлигидаги «қалдирғочлар»дан устун келди. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи бўлимда вакилларимиз ҳужумкор ўйин намойиш этиб, ҳисобни очди.

50-дақиқада Жалолиддин Жумабоев узоқ масофадан йўллаган голи билан ҳисобни очган бўлса, 67-дақиқада Нурулло Тўхтасиновнинг узатмасидан кейин Азизбек Амонов иккинчи голга муаллифлик қилди. 80-дақиқада эса Анваржон Ҳожимирзаевнинг пасидан кейин Азизбек Амонов навбатдаги чиройли голи билан дублга эришди – 3:0.

Шу тариқа, «Динамо» Тошкентдаги ўртоқлик ўйинида мезбон жамоа устидан йирик ҳисобда ғалабага эришди.

Назорат ўйини. Тошкент
26 март (пайшанба)
«Бунёдкор» - «Динамо» - 0:3
Голлар: Жалолиддин Жумабоев 50, Азизбек Амонов 67, 80.

Маълумот учун, «Динамо» Суперлига 5-турида 3 апрел куни «Хоразм» меҳмони бўлади.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 21:39, 26.03.2026.
Ўқилди: 700 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4993]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3400]

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [3247]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2527]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [2206]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [1851]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [1797]

Исмоилов: «Менимча, "Зенит" бемалол Чемпионлар лигасида ўйнай оларди» [1737]

Бразилия терма жамоаси аъзоси "Арсенал"га ўтмоқчи эканини айтди [1683]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [1528]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик