ФИФА кунларида ўйин амалиётини эга бўлиш мақсадида "Пахтакор" ва "Локомотив" клублари ўзаро назорат баҳсида майдонга тушишди.
"Пахтакор"нинг кўплаб футболчилари терма жамоалар йиғинида эканлиги сабабли машғулотларга ёш ўйинчилар жалб этилган. Беллашувда асосий "Пахтакор"нинг таркиби шундай кўриниш олди:
Қувватов, Азмиддинов, Саитов, Бўриев, Анваров, Собирхўжаев, Ресан, Эркинов, Бозоров, Фламарион, Пажишек.
Баҳсда "Локомотив" 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Назорат ўйини
“Пахтакор” - “Локомотив” 1:3
Голлар: Ойбек Бозоров (34) - Александар Шушняр (15), Шодиёр Шодибоев (30), Темурхўжа Абдухолиқов (52).













