Opta мутахассислари Англия Премьер-лигаси турнир жадвали бўйича суперкомпьютернинг янги ҳисоб-китобларини эълон қилишди.
Ҳисоб-китобларга кўра, «Арсенал»нинг Англия чемпиони бўлиши деярли аниқ. Микель Артета жамоасининг титулни қўлга киритиш имконияти 97,7% ни ташкил этмоқда. «Манчестер Сити»нинг имкониятлари эса жуда паст — бор-йўғи 2,3%.
«Арсенал» сўнгги 22 йил ичида илк бор Англия чемпиони бўлиши мумкин. Охирги марта «канонирлар» Премьер-лига олтин медалларини 2003/2004 йилги мавсумда қўлга киритишган эди. Ўшанда «Арсенал» 38 турдан иборат бутун масофани бирорта ҳам мағлубиятсиз босиб ўтган.
Ҳозирда «Арсенал» АПЛда пешқадамлик қилмоқда ва иккинчи ўриндаги «Манчестер Сити»ни тўққиз очкога ортда қолдирмоқда. Шу билан бирга, «шаҳарликлар» ҳисобида битта захира ўйини мавжуд.













