Босния ва Герцеговина терма жамоаси сардори Эдин Жеко ЖЧ–2026 саралашининг ярим финал босқичида Уэльс устидан қозонилган ғалабадан (1:1, пенальтилар бўйича — 4:2) сўнг Италияга қарши кутилаётган ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Босния плей-офф финалида ўйнашга лойиқ эди. Биз саралаш босқичини яхши ўтказдик. Италия Зеницага яққол фаворит сифатида ташриф буюради, бироқ бизда нималарга қодир эканлигимизни кўрсатиш учун 90 дақиқа вақт бўлади. Майдонда бор кучимизни ишга соламиз.
Италияга қарши ўйинда ким ўзини фаворит деб атай олишини билмайман. Шу сабабли, гарчи ўз уйимизда ўйнасак-да, улар барибир бу учрашувнинг фаворити бўлиб қолишади. Ҳозир биз бироз дам олишимиз керак, чунки бугунги ўйин жуда оғир кечди. Кейин эса яна бор кучимизни тўплаб, Италияни мағлуб этишга ҳаракат қиламиз», — дея Жеконинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.
Плей-офф босқичининг финалида Босния ва Герцеговина терма жамоаси Италия билан тўқнаш келади. Ушбу ҳал қилувчи баҳс 31 март куни бўлиб ўтади.













