Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос жамоанинг Чемпионлар лигасидаги ғалабаларга бўлган интилиши ва Флорентино Переснинг талабчанлиги ҳақида хотиралари билан ўртоқлашди.
«Мен фаолиятимнинг охиригача ғалабага ташна эдим. Биз Чемпионлар лигасида ғолиб чиққанимизда, эртаси куниёқ президент [Флорентино Перес] кейинги йил ҳам унда зафар қучишимиз кераклигини айтарди.
Биз ғалабадан фақат бир неча соат давомида завқланишимиз мумкин эди, холос. Эртасига эса президентдан: «Жуда яхши, кейинги йил ҳам худди шу жойда, худди шу кубок билан кўришамиз», деган гапни эшитардик. Бу оддий туюлиши мумкин, аммо бу бизга бўшашишга йўл қўймасди. Ушбу клубда хаёлингда фақат бир нарса бўлади: «Чемпионлар лигаси, Чемпионлар лигаси ва яна Чемпионлар лигаси».
Биз ҳақиқий жамоа эдик. Таркибимизда кўплаб ажойиб футболчилар бор эди, лекин ҳакам ҳуштаги чалинганида барчамиз бир нарсани хоҳлаётганимизни тушуниб турардик. Ҳаммамиз ғалаба қозонишни истардик ва бу асосий омил эди. Биз жуда кучли эдик. Агар жамоангиз ёмон бўлса, Чемпионлар лигасида ғолиб чиқа олмайсиз», — деди Кроос.













