Кириш Регистрация

Гаттузо Италиянинг саралаш финалидаги рақиби кучини баҳолади

Баҳо:
+ | -

Италия терма жамоаси бош мураббийи Дженнаро Гаттузо Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун кечадиган ҳал қилувчи баҳс олдидан Босния ва Герцеговинага қарши ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

Пайшанба куни италияликлар Шимолий Ирландияни мағлуб этган (2:0) бўлса, боснияликлар пенальтилар сериясида Уэльсдан устун келди. Ҳал қилувчи ўйин Босниянинг Зеница шаҳрида бўлиб ўтади.

«Муҳит жуда қизиган бўлади, гарчи Кардиффда ҳам шундай бўлиши кутилган эди. Босния терма жамоасида тажрибали ўйинчилар кўп — бу Уэльс билан солиштирганда бутунлай бошқача жамоа. Боснияликлар ҳимояда жуда яхши ўйнашади ва ўз ҳужумчиларининг маҳоратига таянишади. Шундай экан, бизни яна бир қийин ва кўп жиҳатдан ярим финалга ўхшаш ўйин кутмоқда», — деди Гаттузо матбуот анжуманида.

Финал учрашуви сешанба куни, 31 мартда бўлиб ўтади. Италия терма жамоаси 2014 йилдан бери мундиалда иштирок этмаяпти.

Киритилди: 10:11, 27.03.2026.
Ўқилди: 394 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик