Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон - Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон - Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро - ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал

Фермин Лопес: «Чемпионлар лигасида фаворитлар йўқ, лекин...»

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Фермин Лопес жамоасининг жорий йилги Чемпионлар лигасидаги имкониятлари ҳақида ўз фикрларини билдирди.

Каталонияликлар чорак финалга йўл олишган ва у ерда Мадриднинг «Атлетико» жамоасига қарши майдонга тушишади. «Матрасчилар» билан ўйинлар 8 ва 14 апрель кунлари бўлиб ўтади.

«Фаворитлар йўқ. Ҳозирда биз Ла Лигада бўлгани каби Чемпионлар лигасида ҳам яхши иштирок этяпмиз. Даъвогарлар жуда кўп, лекин умид қиламанки, якунда «Барселона» ғолиб чиқади», — дея Ферминнинг сўзларини келтиради Испания ОАВлари.

Энг нуфузли еврокубокнинг ўтган мавсумида «кўк-анорранглилар» ярим финалгача етиб боришган ва икки ўйин натижасига кўра 6:7 ҳисобида Миланнинг «Интер» жамоасига имкониятни бой беришган эди.

Киритилди: 12:35, 27.03.2026.
Ўқилди: 951 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик