Кириш Регистрация

Бернарду Силва: «Янги футболчилар «Манчестер Сити» стандартларини тушуниб етишди»

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити»нинг португалиялик ярим ҳимоячиси Бернарду Силва жамоага яқинда келиб қўшилган янги футболчилар ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Мен янги келганларда муваффақиятга бўлган кучли иштиёқни кўряпман. Энди улар ушбу клубнинг стандартларини билишади. Сўнгги саккиз-тўққиз йил давомида биз томонимиздан ўрнатилган юқори талабларни ҳис қилишмоқда. Бу уларнинг ғалабага бўлган интилишини янада кучайтиради ва: «Қаранг, биз ҳам бунга қодирмиз», дейишга мажбур қилади», — дея Силванинг сўзларини келтиради City Report.

30 та ўйиндан сўнг «Манчестер Сити» 61 очко билан Англия Премьер-лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Пешқадам «Арсенал» билан фарқ тўққиз очкони ташкил этади, бироқ «шаҳарликлар» ихтиёрида битта захира ўйини мавжуд.

Киритилди: 13:58, 27.03.2026.
Ўқилди: 418 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик