Кириш Регистрация

"Ювентус" Левандовскини таҳлил қилади

Баҳо:
+ | -
Бўлим:

«Ювентус» клуби «Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовскини ўз сафига қўшиб олишга қизиқиш билдирмоқда.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган маълумотларга кўра, Турин клуби футболчининг яқинлари билан дастлабки музокараларни ўтказиб улгурган. Эндиликда «Ювентус» ҳужумчининг жисмоний ҳолати, ўйини ва мотивациясини ўрганган ҳолда, унинг салоҳиятини янада чуқурроқ таҳлил қилмоқчи.

Роберт Левандовски 2022 йилда «Бавария»дан «Барселона»га 45 миллион евро эвазига ўтган эди. Унинг «кўк-анорранглилар» билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда ҳужумчи каталонияликлар сафида барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:24, 27.03.2026.
Ўқилди: 329 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик