«Манчестер Юнайтед» собиқ ярим ҳимоячиси Райан Гиггз «Челси»нинг собиқ ҳимоячиси Бранислав Ивановични фаолиятидаги энг қийин рақиблардан бири сифатида эътироф этди.
«2000-йилларда «Челси»да Иванович пайдо бўлди. У жуда агрессив эди ва баъзида марказий ҳимоячи позициясида ўйнашига қарамай, олдинга ўтишни хуш кўрарди. У жисмоний жиҳатдан жуда кучли эди ва таваккал қилишни яхши кўрарди. Тўпни қабул қилиб олишим билан у дарҳол ёнимда пайдо бўларди, агар тўпни олиб қўя олмаса, мени майдонга йиқитарди. Шу сабабли «Челси»га қарши ўйнаш доим жуда қийин бўлган», — дея Гиггзнинг сўзларини келтиради Chelsea Chronicle.
Бранислав Иванович 2008 йилдан 2017 йилгача «Челси» шарафини ҳимоя қилган. У лондонликлар сафида жами 377 та ўйинда майдонга тушиб, 34 та гол урган ва 34 та голли узатмани амалга оширган.













