«ПСЖ» вингери Исроил терма жамоасига қарши кечган ўртоқлик учрашувида дубль қайд этди — у 36 ва 54-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Эндиликда Хвича Кварацхелия ҳисобида Грузия терма жамоаси сафида урилган голлар сони 22 тага етди. Шу тариқа, у миллий жамоанинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида Жорж Микаутадзени (21 та гол) ортда қолдириб, иккинчи ўринга кўтарилиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Грузия терма жамоаси тарихидаги мутлақ рекорд Шота Арвеладзега тегишли бўлиб, у ўз ҳисобига 26 та гол ёздириб қўйган.













