Кириш Регистрация

«Бутун дунё уни кутмоқда»: Скалони Мессини Жаҳон чемпионатида кўриш истагини яширмади

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Лионель Мессининг ЖЧ-2026 турнирида иштирок этиши борасида ҳали аниқ тўхтамга келмаганини билдирди.

«Бу саволни кўпроқ унинг ўзига бериш керак. Менинг фикримни эса яхши биласиз. Унинг майдонга тушиши учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Менимча, футбол ривожи учун ҳам у мусобақада қатнашиши шарт. Қарорни мен эмас, унинг ўзи руҳий ва жисмоний ҳолатидан келиб чиқиб қабул қилади.

Вазият мураккаб, чунки уни нафақат аргентиналиклар, балки бутун дунё кўришни истайди. Шахсан мен унинг у ерда бўлишини хоҳлайман. Лекин барибир якуний сўзни ўзи айтади. У хотиржам қарор қабул қилиш ҳуқуқини аллақачон қўлга киритган.

Биз шошилмаяпмиз. Биламизки, у ўзи учун ҳам, жамоа учун ҳам фойдали бўладиган қарорни қабул қилади. Унинг ўйнашидан умидвормиз», — деди Скалони.

Киритилди: 22:49, 27.03.2026.
Ўқилди: 404 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик