Кириш Регистрация
14/12 00:45 Аталанта 2-1 Кальяри
14/12 01:00 Арсенал 2-1 Вулверхэмптон
14/12 01:00 Хетафе 0-1 Эспаньол
14/12 16:30 Милан 2-2 Сассуоло
14/12 18:00 Севилья 4-0 Реал Овьедо
14/12 19:00 Фиорентина 1-2 Верона
14/12 19:00 Удинезе 1-0 Наполи
14/12 19:00 Кристал Пэлас 0-3 Манчестер Сити
14/12 19:00 Ноттингем Форест 3-0 Тоттенхэм
14/12 19:00 Сандерленд 1-0 Ньюкасл
14/12 19:00 Вест Хэм 2-3 Астон Вилла
14/12 20:15 Сельта 2-0 Атлетик Бильбао
14/12 21:30 Брентфорд 1-1 Лидс
14/12 22:00 Женоа 1-2 Интер
14/12 22:30 Леванте - Вильярреал
15/12 00:45 Болонья 0-1 Ювентус
15/12 01:00 Алавес 1-2 Реал Мадрид
16/12 00:45 Рома - Комо
16/12 01:00 Райо Вальекано - Бетис
16/12 01:00 Ман. Юнайтед - Борнмут

«Нефтчи» ўз мухлисларини «Жар»га чорлайди

Баҳо:
+ | -

“Миллионлар ўйини” дея аталмиш футбол мухлислар учун ўйналиши бежиз эмас. Шунинг учун ишқибозларнинг қўллаб-қувватлаши футболчиларга ўзгача далда бўлади.  “Нефтчи” жамоаси ўзининг мухлислари билан фахрланиб келади. Фарғоналиклар мухлис тўплаш бўйича етакчи саналади. Ҳар доим мухлислар бевосита стадионга келиб, жамоани қўллаб-қуввалаб туришди.

Хусусан, Косонсойдаги ўйинда ҳам Фарғонадан минг нафарга яқин мухлисларнинг ташриф буюргани бизни қувонтирди. Мана шундай ашаддий мухлислар борлигидан мамнунмиз. Айтиш жоизки, “Нефтчи” ўз мухлисларини уялтириб қўймайди. Жамоа аъзолари сизларни “ўн иккинчи ўйинчи” сифатида билишади. Сизлар бор экан, “Нефтчи” яна илгариги шон-шуҳратини тиклайди. Жамоа ҳар сафар ишқибозларни хурсанд этиш учун майдонга тушади.  Клубнинг  ашаддий мухлислари сифатида узоқ масофаларни босиб ўтиб, ҳеч бир ўйинни ўтказиб юбормай бевосита стадионда томоша қилиб бораётган ишқибозлар сони ҳам жуда кўп. Тан олиш лозим, “Нефтчи”нинг мухлисларига Ўзбекистоннинг бошқа жамоалари ҳавас кўзи билан қарашади.

Маълумки, 26 август куни жамоамиз олий лига 17-тур доирасида Тошкентда “Бунёдкор”га қарши майдонга тушади. Ушбу учрашувнинг аҳамияти “Нефтчи” учун жуда баланд ва бунда жамоа ўз мухлисларининг далдасига муҳтож бўлади. Жамоанинг ашаддий мухлислари шу куни бевосита стадионда “Нефтчи”ни қўллаб-қувватлашлари эса ижобий натижа қайд этилиши учун замин яратган бўларди. Ўйлаймизки, “Нефтчи” мухлислари “ўн иккинчи ўйинчи” эканликларини исботлаб, Тошкентда ҳам жамоани бевостида стадионда қўллаб-қуватлашади.

“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати

Манба: www.fcneftchi.uz
Киритилди: 09:26, 22.08.2013.
Ўқилди: 4014 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.