Кириш Регистрация

Пакета Винисиусни ўз жамоасига чақирмоқда

Баҳо:
+ | -

«Фламенго» футболчиси Лукас Пакета Винисиус Жуниорнинг клубга қайтиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

Пакетанинг ўзи «Вест Хэм»дан шу йилнинг январь ойида «қизил-қоралар» сафига қўшилган эди. Илгари ушбу ярим ҳимоячи Винисиус билан биргаликда, унинг фаолияти эндигина бошланаётган вақтларда «Фламенго» шарафини ҳимоя қилган.

«Винининг қайтишими? Биз бу ҳақда кўп гаплашдик ва мен унга: "Мен аллақачон шу ердаман — фақат сен қолдинг", дедим. Шунингдек, унга: "Қани, ваъда қилган ишимизни амалга оширишимиз керак", деб айтдим. Ишончим комил, кун келиб у албатта қайтади», — дея Пакетанинг сўзларини келтирмоқда Madrid Zone.

Винисиуснинг Мадриднинг «Реал» клуби билан амалдаги шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган. Ҳужумчи 2018 йилдан бери «қироллик клуби» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.

Киритилди: 10:20, 28.03.2026.
Ўқилди: 587 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик