Кириш Регистрация
07/08 19:00 Сурхон 0-1 Навбаҳор
07/08 19:30 Локомотив 2-1 Динамо
07/08 20:00 Хоразм 2-0 Машъал
08/08 19:00 Нефтчи - Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор - ОКМК
08/08 20:00 Насаф - Қўқон-1912

Вирц Германия терма жамоасининг ЖЧ-2026даги бош мақсадини маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Флориан Вирц бўлажак Жаҳон чемпионатида жамоа билан қандай натижаларга эришмоқчи эканлиги ҳақида гапириб берди.

Жума куни «Ливерпуль» футболчиси Бундестимнинг Швейцария терма жамоасига қарши кечган ўртоқлик учрашувида (4:3) ўзини кўрсата олди ва ўз ҳисобига иккита гол ҳамда иккита голли узатмани ёздириб қўйди.

«Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқишни мақсад қилганмизми? Албатта, барчамиз финалга чиқишни ва кубокни уйга олиб келишни истаймиз. Бу осон бўлмаслигини биламиз, лекин бизда ажойиб жамоа бор — ниятларимизни яширишдан маъно йўқ», — дея Вирцнинг сўзларини келтирмоқда Bayern & Germany.

ЖЧ-2026 мусобақасида Германия миллий терма жамоаси Кюрасао, Кот-д’Ивуар ва Эквадор терма жамоалари билан бир гуруҳдан жой олган.

Киритилди: 12:40, 28.03.2026.
Ўқилди: 454 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик