Кириш Регистрация

Араухо Рафиньянинг жароҳатига муносабат билдирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» марказий ҳимоячиси Рональд Араухо жамоадоши Рафинья Диаснинг жароҳати борасида ўз фикрини билдирди.

Вингер Бразилия терма жамоаси сафида Францияга қарши кечган ўртоқлик учрашувида жароҳат олди. Кейинчалик маълум бўлишича, «кўк-анорранглилар» юлдузи тахминан беш ҳафтани ўтказиб юборади.

«Рафиньянинг жароҳат олгани жуда афсуланарли. У биз учун қанчалик муҳим эканлигини ҳамма билади. Бироқ, якунда биз профессионалмиз ва нафақат клуб, балки ўз терма жамоаларимиз учун ҳам майдонга тушамиз», — дея уругвайлик Араухонинг сўзларини келтирмоқда BarcaTimes.

Ханс-Дитер Флик Чемпионлар лигаси чорак финали доирасидаги «Атлетико»га қарши баҳсларда Рафинья хизматидан фойдалана олмайди. Умумий ҳисобда «кўк-анорранглилар» ҳужум чизиғи етакчиси саккиз-тўққизта ўйинни ўтказиб юбориши мумкин.

Киритилди: 13:02, 28.03.2026.
Ўқилди: 502 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик