Кириш Регистрация

«Ювентус» икки муҳим келишувни ёпишга яқин турибди

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» яқин вақт ичида бош мураббий Лучано Спаллетти ва ҳужумчи Душан Влахович билан шартномаларни узайтиришдан умидвор.

Журналист Николо Скиранинг янгиланган ҳисоботида хабар беришича, агар «кекса синьора»нинг режаси бўйича кетса, ҳар иккала келишув яқин кунларда имзоланади. Турин клуби бу борада ҳеч қандай муаммо юзага келмаслигига ишончи комил. Италиялик мутахассис ва сербиялик форвард 2028 йилгача мўлжалланган шартномаларга қўл қўйишади. Спаллеттига йилига 6 миллион евро маош таклиф қилинган, Влаховичга эса йилига 7 миллион евро ва салмоқли миқдордаги имзо бонуси тўланишига тайёр туришибди.

«Ювентус»нинг навбатдаги ўйини 6 апрель куни бўлиб ўтади — жамоа «Женоа»га қарши майдонга тушади. «Бьянконери» 30 турдан кейин А Серия турнир жадвалида бешинчи ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 13:15, 28.03.2026.
Ўқилди: 501 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик