Кириш Регистрация

Тебас: «Винисиус Бразилияга Жаҳон кубогини олиб келиши мумкин»

Баҳо:
+ | -

Ла Лига президенти Хавьер Тебас «Реал Мадрид» вингери Винисиус Жуниор шаънига айтилаётган танқидларга нисбатан ўз фикрини билдирди.

«Винисиус Жуниорнинг танқид қилинишига келсак, барча бразилияликларга шуни айта оламанки, Месси ҳам ўз вақтида танқидларга учраган. Аммо якунда у Аргентинага Жаҳон кубогини тақдим этди. Шундай экан, сабр қилинг, Винисиус ҳам сизларга Жаҳон кубогини олиб келиши мумкин (кулимсирайди)», — дея Тебаснинг сўзларини келтирмоқда Madrid Universal Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Месси 2022 йилда Аргентина терма жамоаси таркибида Жаҳон чемпиони бўлган эди.

2026 йилги Жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоаси Марокаш, Гаити ва Шотландия билан бир гуруҳдан жой олган.

Киритилди: 14:46, 28.03.2026.
Ўқилди: 410 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик