Кириш Регистрация

Йозуа Киммих Германия терма жамоаси тарихидаги энг кўп ўйин ўтказган 10 нафар футболчи қаторига кирди

Баҳо:
+ | -

27 март куни ўтказилган ўртоқлик учрашувида Швейцария ва Германия терма жамоалари тўқнаш келишди. Голларга бой кечган баҳс Юлиан Нагельсманн шогирдларининг 4:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Ярим ҳимоячи Йозуа Киммих учрашувни тўлиқ ўтказди. Transfermarkt порталининг ҳисоб-китобларига кўра, ушбу ўйин «Бавария»нинг 31 ёшли футболчиси учун «бундесманшафт» таркибидаги 107-учрашув бўлди ва бу унга терма жамоа тарихидаги энг яхши ўнталикка кириш имконини берди.

Германия терма жамоасида Киммихдан кўра кўпроқ ўйин ўтказган футболчилар рўйхати қуйидагича: Юрген Клинсманн (108), Филипп Лам (113), Тони Кроос (114), Бастиан Швайнштайгер (121), Мануэль Нойер (124), Лукас Подольски (130), Томас Мюллер (131), Мирослав Клозе (137) ва Лотар Маттеус (150 ўйин).

Киритилди: 17:07, 28.03.2026.
Ўқилди: 554 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик