Кириш Регистрация

"Ньюкасл" Исак билан боғлиқ вазият такрорланишини истамаяпти

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ «Ньюкасл»нинг юлдузли ярим ҳимоячиси Сандро Тонали шу ёзда жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

Эндиликда маълум бўлишича, Англиянинг бошқа бир жамоаси — «Манчестер Юнайтед» ёзда италиялик футболчини сотиб олиш бўйича жиддий режалар тузмоқда. Ўз навбатида, «қарғалар» клуби собиқ ҳужумчи Александр Исак билан боғлиқ вазият такрорланмаслиги учун Тоналининг шахсий хоҳишини синчиклаб ўрганиб чиқмоқчи. Қайд этилишича, «қизил иблислар» сардори Бруну Фернандеш ҳам ушбу ярим ҳимоячининг трансфери ғоясини қўллаб-қувватламоқда.

Тоналининг «Ньюкасл» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt портали 25 ёшли футболчини 80 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумда Сандро 47 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 18:44, 28.03.2026.
Ўқилди: 1372 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7116]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3462]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3245]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3032]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2176]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2160]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2067]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2008]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2001]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1951]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик