«Ювентус» клуби бош мураббийи Лучано Спаллетти билан шартномани узайтирмоқчи. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, мутахассис 2028 йил ёзига қадар шартнома имзолайди. Мураббийнинг ойлик маоши 6 миллион еврони ташкил қилади.
Лучано Спаллетти ўтган йилнинг кузидан бери «Ювентус» бош мураббийи ҳисобланади. Ҳозирда Турин клуби А серия турнир жадвалида 30 турдан кейин 54 очко билан 5-ўринда бормоқда.













