«Барселона» ва «Манчестер Юнайтед» собиқ ҳимоячиси Жерар Пике Лионель Месси ва Криштиану Роналдуни таққослаб, ўз фикрини билдирди.
«Мен учун Месси — дунёда энг яхши. Бундай истеъдод даражасига эга бошқа футболчини кўрмаганман. Лекин шуни ҳам тан олиш керакки, Криштиану ҳар куни ақл бовар қилмас даражада меҳнат қиладиган машина эди. Меҳнат интизоми жиҳатидан мен ҳеч кимни унчалик кўп ишлайдиганини кўрмаганман — у энг яхшиси бўлишни истарди. Аммо истеъдод нуқтаи назаридан Месси устун.
Мен Мессини биринчи ўринга, Криштиануни эса унга жуда яқин иккинчи ўринга қўярдим. Улар тарихдаги энг яхши икки футболчи. Мен омадлиман, чунки иккаласи билан ҳам бирга ўйнаш бахтига муяссар бўлганман. Улар иккаласи ҳам менга совринлар ютишда ёрдам берган. Улар жуда фарқли: Криштиану ҳамма нарсага қодир, Месси эса тоза истеъдод. Ҳаммаси нимани кўпроқ қадрлашингизга боғлиқ — шу асосда танлов қиласиз», — деди Пике.













