Кириш Регистрация

«Барселона» президенти Кройф ва Мессининг клуб тарихидаги ўрни ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» президенти Жоан Лапорта каталонияликлар афсоналари Йохан Кройф ва Лионель Месси ўртасида танлов қилди.

«Йохан Кройф ёки Лео Месси? Бутун бир авлод учун Йохан белгиловчи омил бўлган. Мен болалигимда, футболни энди англай бошлаганимда, Йохан асосий мезон эди. Бу ҳақиқий санъат эди. Кройф бизнинг менталитетимизни, нафақат ғалабага бўлган муносабатимизни, балки футболни тушунишимизни ҳам ўзгартириб юборди. Бу инқилоб эди, болаликда эса инқилоблар жуда катта мотивация беради... Бундай исёнкорлар, бўйин эгмас инсонлар ўрнак бўла олади. Аммо Лео — бу санъат. Натижалар даражаси бўйича ҳам, тўпурарлик ва ассистентлик борасида ҳам у етиб бўлмас юксакликда. Унда ҳамма нарса мужассам», — дея Лапортанинг сўзларини келтиради «Barca Universal».

Эслатиб ўтамиз, Йохан Кройф 1973 йилдан 1978 йилгача «Барселона» шарафини ҳимоя қилган. Каталония клуби таркибида голландиялик футболчи Испания чемпионати ва Кубогида ғолиб чиққан. Кройф уч карра «Олтин тўп» соҳиби ҳисобланади.

Киритилди: 14:15, 29.03.2026.
Ўқилди: 514 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик