Кириш Регистрация

Дани Себальос ёзда «Реал»ни тарк этиб, қадрдон клубига қайтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Дани Себальос шу ёзда «Реал»ни тарк этиши мумкин.

Marca нашрининг маълумотларига кўра, «Бетис» хавбек билан шартнома имзолашга қизиқиш билдирмоқда. Севилья жамоаси 29 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олиш борасидаги курашда пешқадамлик қилмоқда.

Дани Себальос «Бетис» тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2017 йилда 16 миллион евро эвазига «Реал»га ўтган эди. Унинг Мадрид клуби билан шартномаси 2027 йил 30 июнгача мўлжалланган. Жорий мавсумда ярим ҳимоячи «қаймоқранглилар» сафида барча турнирларда 22 та ўйинда майдонга тушди, бироқ самарали ҳаракатларни амалга ошира олмади. Transfermarkt портали Себальоснинг қийматини 8 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 15:44, 29.03.2026.
Ўқилди: 731 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик