Кириш Регистрация

"Барселона" Хави Симонс бўйича қарор қабул қилди

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ матбуотда «Тоттенхэм»да тўп сураётган Хави Симонс ўзи тарбияланган «Барселона» клубига қайтишни истаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Sport.es нашрининг маълумотларига кўра, Каталония клуби айни дамда Нидерландия терма жамоасининг 22 ёшли ярим ҳимоячисини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмаяпти. Бунинг асосий сабабларидан бири — бўлажак келишувнинг юқори нархидир. Манбанинг таъкидлашича, унинг Лондон клубидан кетиши учун катта миқдорда товон пули талаб этилади — тахминан 45 миллион евро. Ҳозирги иқтисодий шароитда «Барселона» бундай инвестицияни амалга ошириш қийин деб ҳисобламоқда.

Симонс АПЛнинг жорий мавсумида 25 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, унинг ҳисобида Чемпионлар Лигасининг 10 та ўйинида урилган учта гол ва битта самарали узатма мавжуд. Футболчининг «Тоттенхэм» билан амалдаги шартномаси 2030 йилгача мўлжалланган.

Киритилди: 17:19, 29.03.2026.
Ўқилди: 2441 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик