Кириш Регистрация

Стивен Жеррард Муҳаммад Салоҳга муносиб ўринбосарни айтди

Баҳо:
+ | -

«Ливерпуль» афсонаси Стивен Жеррард мерсисайдликлар таркибида мисрлик Муҳаммад Салоҳнинг ўрнини боса олиши мумкин бўлган футболчини танлади.

«Муҳаммадга ўринбосар топиш қийин ва қимматга тушади. Бунинг учун махсус футболчи билан шартнома имзолаш керак. Жамоага натижа бера оладиган тажрибали ўйинчи зарур. Агар мендан сўрасангиз, мен Майкл Олисени танлаган бўлардим», — дея собиқ футболчининг сўзларини TNT Sports нашри келтирмоқда.

Олисе ҳозирда Мюнхеннинг «Бавария» клубида тўп сурмоқда. 24 ёшли француз Бундеслиганинг жорий мавсумида 25 та ўйин ўтказиб, 11 та гол ва 17 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Унинг бозор қиймати 140 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 13:49, 30.03.2026.
Ўқилди: 537 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик