Кириш Регистрация

Бернарду Силвага даъвогарлик қилаётган 3 та жамоа номи айтилди

Баҳо:
+ | -

Ярим ҳимоячи Бернарду Силва тўққиз йиллик фаолиятидан сўнг шу ёзда «Манчестер Сити»ни тарк этиши деярли аниқ бўлиб улгурди. Аввалроқ, португалиялик футболчи ёзда эркин агент сифатида кетиши ҳақида клубни хабардор қилгани тўғрисида маълумотлар пайдо бўлган эди.

A Bola журналистлари Силванинг клуб рўйхатини ўзгартириш борасидаги қарорини тасдиқлашмоқда. Шунингдек, Бернарду учун учта эҳтимолий йўналиш номи келтирилган: «Барселона», «Ювентус» ва «Галатасарай».

Август ойида Бернарду Силва ўзининг 32 ёшини нишонлайди. Transfermarkt портали мутахассислари ярим ҳимоячини 27 миллион еврога баҳоламоқдалар.

Жорий мавсумда Силва 42 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига учта гол ва бешта голли узатмани ёздириб қўйди.

Киритилди: 08:49, 31.03.2026.
Ўқилди: 726 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик