Дунёга машҳур инсайдер Фабрицио Романо италиялик ярим ҳимоячи Сандро Тонали ва унинг 2026 йил ёзида «Ньюкасл»дан эҳтимолий кетиши ҳақида фикр билдирди.
«Ньюкасл» Сандро Тоналининг шу ёзда бошқа клубга ўтишини кутмоқда. Клуб раҳбарияти футболчининг бошқа жамоага трансфер қилиниш истагига очиқ эканлигини билади. "Арсенал" унга қизиқиш билдирмоқда, бироқ ҳозирча музокараларда силжиш йўқ. "Манчестер Юнайтед" ва футболчининг агентлари ўртасида эҳтимолий трансфер бўйича муҳокамалар бошланди», — деб ёзади Романо ўзининг шахсий ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум якунларига кўра «Ньюкасл»нинг еврокубокларга йўл олиши даргумон бўлиб турибди. «Қарғалар» Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалида «Барселона»га икки ўйин натижасига кўра 3:8 ҳисобида имкониятни бой беришди.
АПЛда эса «Ньюкасл» 42 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди. Еврокубоклар йўлланмаси учун курашда рақобат ўта юқори эканлиги жамоанинг ишларини янада қийинлаштирмоқда.













