Филиппинда велоспортнинг трек йўналиши бўйича ўтаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари муваффақиятли иштирок этди.
Жумладан, ёшлар (йигитлар) ўртасида ташкил этилган “scratch” дастурида ҳамюртимиз Чингиз Чўлиев олтин медални қўлга киритди. 7,5 километр масофага мўлжалланган пойгада у Жанубий Корея, Япония ҳамда Хитой вакилларини ортда қолдириб, маррага биринчи бўлиб етиб келди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал “Point race” дастурида Нафосат Козиева олтин, эркаклар орасида Шоислом бронза медалини қўлга киритган бўлса, қизлар ўртасидаги 20 километр (80 айлана) масофадаги “Мэдисон” пойгасида Екатерина Макарочкина ва Надежда Бартенеева жуфтлиги иккинчи ўринни эгаллаб, кумуш медалга сазовор бўлган эди.













