Кириш Регистрация

Доннарумма Боснияга қарши финал олдидан фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ва Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуижи Доннарумма Жаҳон чемпионати — 2026 саралашининг ҳал қилувчи учрашуви ҳақида ўз фикрларини билдирди. Бугун, 31 март куни Италия жамоаси Европа саралаши плей-офф босқичи финалида Босния ва Герцеговинага қарши майдонга тушади.

«Ҳаммамиз вазиятнинг қанчалик муҳимлигини тушуниб турибмиз ва натижага эришишни истаймиз. Бу — ижобий ҳаяжон. Шунчаки ўз ишимизни қилишимиз керак, қолгани ўз-ўзидан келади. Жамоамиз ёш, шунинг учун ҳаяжон ва адреналин бўлиши табиий. Энг муҳими — ўтмишдаги хатоларни такрорламасдан, бор имкониятимизни кўрсатишдир.

Терма жамоада эришган натижаларимиздан фахрланаман, гарчи оғир дамлар, жумладан, иккита Жаҳон чемпионатини ўтказиб юборган вақтларимиз бўлган бўлса-да. Биз Италияни ўзи лойиқ бўлган жойга қайтармоқчимиз. Ўтган турнирга чиқа олмаганимиз биз учун қанчалик оғир бўлганини фақат ўзимиз биламиз. Энди эса мухлисларимизга ва ўзимизга қувонч бағишлаш учун бор кучимизни беришга тайёрмиз», — дея Доннарумманинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Sky Sport Italia.

Агар Италия (ёки Босния ва Герцеговина) ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритса, «B» гуруҳидан жой олади ва у ерда Канада, Қатар ҳамда Швейцария билан тўқнаш келади.

Киритилди: 11:55, 31.03.2026.
Ўқилди: 317 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик