Кириш Регистрация
20/04 23:45 Лечче - Фиорентина
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити

Луис де ла Фуэнте: «Кайфиятимизни бузмоқчи бўлганлар уйида қолсин!»

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте «Эспаньол» мухлислари дарвозабон Жоан Гарсияни ҳуштаклар билан кутиб олишлари мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

«Мухлислар миллий терма жамоани қўллаб-қувватлаш учун келишлари керак. Бу ерда биз қайсидир клуб шарафини эмас, балки терма жамоа шарафини ҳимоя қиляпмиз. Агар кимдир кайфиятимизни бузиш учун келмоқчи бўлса, яхшиси уйида қолгани маъқул», — деди де ла Фуэнте.

«Барселона»нинг 24 ёшли посбони Жоан Гарсия ўтган ёзда «Эспаньол»дан «кўк-анорранглилар» лагерига кўчиб ўтган эди. У ҳозиргача Испания терма жамоаси сафида дебют қилгани йўқ.

Сешанба куни, 31 март куни Испания терма жамоаси Мисрга қарши ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан тунги соат 00:00 да старт олади.

Киритилди: 12:21, 31.03.2026.
Ўқилди: 697 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик