Кириш Регистрация

«Арсенал» Мартинелли бўйича қарор қабул қилди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Арсенал» клуби вингери Габриэл Мартинелли жорий мавсум якунланганидан кейин жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Teamtalk журналистлари хабар бермоқда.

Манбага кўра, агар манфаатли таклиф тушса, «канонирлар» раҳбарияти бразилиялик ярим ҳимоячи билан хайрлашишга тайёр. Мартинеллининг фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган вариантлар орасида Мадриднинг «Атлетико» клуби тилга олинмоқда. «Матрасчилар» келаётган ёзда футболчини ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўришади.

24 ёшли бразилиялик футболчининг «Арсенал» билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилда ўз ниҳоясига етади. Transfermarkt портали экспертлари унинг бозор қийматини 45 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 13:00, 31.03.2026.
Ўқилди: 434 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик