Кириш Регистрация
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо
10/10 18:00 Қизилқум - Сурхон

Мартинес: "Роналду терма жамоа учун муҳим, унинг фикрлаш тарзи илҳомлантиради"

Баҳо:
+ | -

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Криштиану Роналду қачон фаолиятини якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди.

"Буни айтиш мен учун қийин. Криштиану борасида келажакни башорат қилмаслик кераклигини жуда тез тушуниб етдим. Унинг менталитети ақл бовар қилмас даражада, у доимо бугунги кун учун энг яхши ҳолатда бўлишга интилади. Агар ундан сўрасангиз, у ҳам шу гапни айтади. У олдиндан режалар тузмайди.

Унинг юмшоқ тўқималарида жароҳат борлиги рост. Эҳтимол, кейинги ҳафтада у гуруҳ машғулотларига тайёргарликни бошлай олади. Бу жиддий муаммо эмас.

Криштиану — бизнинг сардоримиз. У жамоага жуда катта таъсир кўрсатди ва муҳим рол ўйнади. У билан бирга Миллатлар лигасида ғолиб чиқдик. Унинг жамоамиз учун аҳамияти катта: у жарима майдончасида сўнгги ҳаракатларни амалга оширади, рақиб дарвозасига хавф солади ва ҳужумларни якунлашни билади. Унинг фикрлаш тарзи жуда илҳомлантиради. У ҳар бир кунини гўёки охирги кунидек яшайди ва мукаммалликка интилади. Бунинг охири қачон келишини ҳеч қачон билмайсиз", — деди Мартинес.

Киритилди: 16:30, 31.03.2026.
Ўқилди: 509 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3933]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [3460]

"Олтин тўп" учун фаворит ўзгарди [3403]

Эндрик «Реал»ни тарк этишга рози бўлди — унинг янги клуби маълум [3049]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2811]

«Реал»да барча йиғилди: Беллингем ва Трент ҳам етиб келишди [2804]

«Реал» 2027 йил ёзида иккита муҳим трансферни амалга оширмоқчи — Романо [2595]

Ҳусановнинг трансфер қиймати 50 миллион еврога етди! [2440]

«Барселона»нинг собиқ футболчиси: «Ямал биз ўйнаган даврда асосий таркибга киролмасди» [2438]

Португалия терма жамоасининг бирорта ҳам футболчиси Роналдунинг постига лайк босмади [2159]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик