Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив

Терри: "Илгари футболчилар "Челси"да ўйнаш учун "Реал" ва "Барселона"дан кетишарди"

Баҳо:
+3 | -

"Челси"нинг собиқ сардори Жон Терри жамоа ярим ҳимоячиси Энцо Фернандес ва ҳимоячи Марк Кукурельянинг сўзларига муносабат билдирди. Аввалроқ аргентиналик футболчи "Реал"га, испаниялик эса "Барселона"га ўтиш имкониятини инкор этмаган эди.

"Челси" энди аввалгидек клуб эмас. Педро, Сеск Фабрегас, Клод Макелеле ва Самуэль Это'О каби юлдузлар "Челси"да ўйнаш учун "Барселона" ва "Реал"дан кетишган. Ўша пайтда футболчилар "Челси"га ўтишдан бош тортишмасди.

Аммо бугунги кунда футболчилар "Челси"ни тарк этиб, Ла Лигага ўтишни хоҳлашмоқда. Клубнинг номи сўниб бораётгандек туюляпти", — деди Терри.

Жон Терри 1998 йилдан 2017 йилгача "Челси" шарафини ҳимоя қилган. Ҳимоячи "кўклар" сафида жами 717 та ўйин ўтказиб, 67 та гол ва 29 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 19:15, 31.03.2026.
Ўқилди: 757 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик