Кириш Регистрация
02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив

Аке "Челси" базаси яқинида уй қурмоқда

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" ҳимоячиси Натан Аке ўзи тарбияланган "Челси" клубига қайтиши мумкин.

The Sun нашрининг хабарига кўра, 31 ёшли футболчи "кўклар"нинг машғулот базаси яқинида жойлашган ҳашаматли ҳовлини қайта таъмирламоқда. Бу эса нидерландиялик футболчининг яна "Стэмфорд Бридж"га қайтиши ҳақидаги миш-мишларни авж олдирди.

Ҳимоячи ўтган йилнинг ноябрь ойида 4 миллион фунт стерлинг қийматидаги хусусий кўчмас мулкни сотиб олган эди. Ҳозирда у мавжуд уйни бузиб, ўрнига еттита ётоқхона, меҳмонхона ва совринлар учун алоҳида хонаси бўлган янги ҳашаматли иморат қуриш режасини тақдим этган.

Эслатиб ўтамиз, Натан Аке 2011 йилдан 2017 йилгача "Челси" шарафини ҳимоя қилган. Нидерландиялик футболчи "кўклар" сафида жами 17 та ўйин ўтказиб, 2 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 19:18, 31.03.2026.
Ўқилди: 719 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик